Логистика

Компаниямиз автомобилларда юк ташиш халқаро бозорида «ЭКСПЕДИТОР» сифатида тақдим этилган бўлиб, МДҲ ва Европанинг барча мамлакатларида автоташувчиларнинг кенг тармоғи билан доимий алоқамиз мавжуд. Операторларимиз юк туширилгандан кейин “юк ортишга тайёр” бўлган бўш автотранспорт воситалари ҳақида доимий хабардорликка эга. Бунда автоташувчилар баъзан тескари йўналишда юк етказиб бериш учун яхшигина чегирмалар қилиши мумкинлиги боис, биз юк ташиш қийматини шакллантирда афзалликка эгамиз.

Халқаро юк ташиш бўйича операторларимиз IRU Academy томонидан аккредитациядан ўтган «БИЛИМИНТЕРТРАНС» ўқув марказида таълим олганлиги ҳақидаги сертификат ва дипломларга эга.

Биз Сизга сифатли ва ишончли транспорт ҳамда қулай нархларни таклиф қиламиз.