Компания ҳақида

«Global Research and Consulting» МЧЖ - GRC, ўз штатида ташқи иқтисодий фаолият борасида консалтинг хизматлари, логистика, шунингдек иқтисодиёт ва режалаштириш соҳасида катта иш тажрибаси бўлган мутахассисларга эга ташкилот.

Биз жаҳон бозорини маркетинг тадқиқ қилиш бўйича ҳамкорларимиз билан биргаликда юк ортиш-тушириш инспекцияси, шартномаларнинг нарх верификацияси, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш каби консалтинг хизматларининг барча турларини кўрсатамиз. «GRC» МЧЖ ташқи таъсирдан холи сиёсат юритиш тарафдори бўлиб, ўз қарорларида холисдир.

Биз кўрсатадиган хизматлар

  • Сифат/миқдорий маркетинг тадқиқотлари, SWOT – таҳлиллар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ташкилотлар ва корхоналар томонидан талабгир бўлган ички ва ташқи бозорларда товарлар ва хизматлар номенклатурасининг бутун ҳажмида тендер ва танловдан олдин ишлаб чиқиш учун нархларнинг энг юқори, ўрта ва энг паст даражасини аниқлаш.
  • Ҳар қандай мулкчилик шаклидаги ва ҳар қандай фаолият туридаги корхоналар учун тендер ва танлов савдоларини ўтказиш.
  • Юк ташишнинг усуллари ва логистик маршрутларини аниқлаш ва уларнинг қийматини ҳисоб-китоб қилиш.
  • Бизнес-режалар ва ТИА ишлаб чиқиш.
  • Корхоналарда ISO жорий этиш.
  • Фермер хўжаликлари учун GlobalGAP халқаро стандарти.

Биз фаолиятимиз давомида «Ўзавтосаноат» АК, «Уз-авто Инзи» МЧЖ ХК, «УзКТЖМ» ОАЖ, «Бекобод металлургия комбинати» ОАЖ, «Artel» заводи, Давлат геология қўмитаси, «УзГАШКЛИТИ» ДУК, ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Захираларни бошқариш давлат қўмитаси, ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти, ЎзР Нашриёт уйлари, ЎзР Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги , «Ўзбектелеком» АК, «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, LTD», «PepsiCo» (International Beverages Tashkent), «Haribo», «Red Bull», ЎзР озиқ-овқат саноати корхоналари билан унумли ҳамкорлик қилиб келиб, Сизга ҳам ҳамкорлигимиз давомида сифатли хизматлар тақдим этилишини кафолатлаймиз!

Guvohnoma Свидетельство ассоциации Global G.A.P. Engineering Bureau Franke International BBU

Боғланиш учун маълумот

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100100, Шота Руставели кўчаси, 45-уй

Телефон: +99871 255-35-03

Мобильный: +99890 1680244 Мессенджеры

Почта: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Схема проезда