Консалтинг хизматлари

Мақсадимиз – юртимиз ишлаб чиқарувчиларига халқаро сифат стандартларини жорий этишга ёрдам бериш. GlobalGAP стандартини жорий этиш, биринчи навбатда, фермерларнинг ўзлари учун фойдали бўлиб, бу уларга янги узилган мева-сабзавотларни халқаро бозорларга олиб чиқадиган йўлларни очиб беради.

GlobalGAP

GlobalGAP — қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хавфсизлигининг замонавий жаҳон стандарти.

GRC агрофирмаларга GlobalGAP стандарти, шу жумладан, озиқ-овқат хавфсизлиги талаблари, санитария-гигиена мезонлари, сув ресурсларидан фойдаланиш, тайёр маҳсулотни сақлаш ва улар логистикаси талабларига жавоб бериш-бермаслигига доир консалтинг хизматларини кўрсатади. Бу борада агрофирмаларнинг стандарт талабларига мувофиқ келиши бўйича тавсиялар берилади ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

ИСО стандартлари серияси сифатни бошқаришнинг турли жабҳаларини ўз ичига олиб, унга ИСО стандартлари орасидаги айрим энг машҳур стандартлар киритилган. Стандартлар ўз ичига маҳсулотлари ва хизматлари буюртмачилари талабларига доимий равишда жавоб бериши, улар сифати эса доимо яхшиланиб бориши истагида бўлган компаниялар ва ташкилотлар учун тавсиялар ва йўл-йўриқларни олади.

ISO стандартлари серияси

ISO 9001:2015

ИСО 9001:2015 сифат менежменти тизими мезонларини белгилаб бериб, сериядаги фақат шу стандарт бўйича сертификатлашни амалга ошириш мумкин (аммо бу мажбурий талаб эмас). Ундан фаолият соҳасидан қатъи назар ҳар қандай ташкилот фойдаланса бўлади. Аслида 170 дан ортиқ мамлакатда ИСО 9001 бўйича сертификатланган бир миллиондан ортиқ компания ва ташкилотлар мавжуд.

Мазкур стандарт сифат менежменти бўйича бир қатор тамойилларга асосланган бўлиб, бу тамойилларга мижозга мослашиб иш тутиш, бош раҳбариятни рағбатлантириш ва жалб қилишлик, жараёнли ёндашув ва сифат менежменти тамойилларини доимий такомиллаштириб бориш киради. ИСО 9001:2015 нинг қўлланилиши мижозлар томонидан юқори сифатли товарлар ва хизматлар олинишини кафолатлаб, бу эса, ўз навбатида, компаниялар фойда олишига ёрдам беради.

ISO 22000 – Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги

ISO 22000 – озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигига доир ахборотни ўз ичига олувчи халқаро стандартлар серияси.

Сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлиб, бундай маҳсулотларнинг хавфсизлиги бўйича ахборотни ўз ичига олган ИСО стандартлари ташкилотларга мазкур вазиятни назорат қилиш имконини беради. Кўп озиқ-овқат маҳсулотлари бугунги кунда бир неча бор миллий чегараларни кесиб ўтиши боис, халқаро стандартлар глобал ишлаб чиқариш-сотиш тармоғи хавфсизлигини таъминлаш учун зарур.

ISO 50001

ISO 50001 стандарти - энергетик менежмент тизими. “Қўллашга доир талаблар ва йўриқнома” энергетик менежмент тизимига доир талабни белгилайди.

ISO 50001 стандарти мақсади – энергетик натижадорлик, шу жумладан, энергиянинг энергетик самарадорлиги ва истеъмолини яхшилаш учун зарур бўлган тизимлар ва жараёнларни ишлаб чиқиш имконини таъминлаш ҳисобланади.

ISO 50001-2011 ҲУЖЖАТЛАРИ. Энергетик менежмент тизимлари. Қўллашга доир талаблар ва йўриқнома. ИСО 50001-2012. Энергетик менежмент тизимлари. Қўллашга доир талаблар ва йўриқнома.

ISO 50001 стандарти тузилиши:

  • Умумий талаблар
  • Раҳбарият жавобгарлиги
  • Энергетик сиёсат
  • Энергетик режалаштириш
  • Татбиқ этиш ва ишлатиш
  • Текшириш
  • Раҳбарият томонидан таҳлил қилиниши

ISO 50001 стандарти PDCA ёндашуви (Plan-Do-Chek-Act – доимий яхшиланишга эришиш учун корхона томонидан қўлланиладиган қайтарилувчи жараён)га асосланган бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

Корхонанинг энергетик сиёсатига мувофиқ бўлган натижаларга эришиш учун зарур бўлган мақсад ва жараёнларни аниқлаш. Энергетик менежмент соҳасида режалаштирилган жараёнларни амалга ошириш. Жараёнларнинг корхона энергетик сиёсатига мувофиқлиги мониторинги. Корхона энергетик менежменти тизими самарадорлигини доимий равишда яхшилаб бориш.

ISO 50001 стандартини қўллаш соҳаси.

ISO 50001 стандарти ўз фаолиятини энергетика соҳасида эълон қилинган сиёсатга мувофиқлаштиришга интилувчи барча ташкилотлар учун қўлланилади.