Маркетинг хизматлари

Компаниямиз Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари реестрида 2016 йил 22 сентябрда №009496-11-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2017 йил 3 июндан бошлаб Миллий маркетинг маркази уюшмаси аъзоси, рўйхат рақами 024.

Бундан ташқари, компаниямиз Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан тартибга солинадиган “Ихтисослаштирилган ташкилотлар рўйхати” Давлат харидлари махсус ахборот портали реестрига киритилган.

Компаниянинг асосий фаолияти маркетинг тадқиқотларини олиб бориш бўлиб, қўшимча равишда иш юритиш, давлат харидлари (тендерлар, танловлар)ни ташкиллаштириш ва амалга ошириш соҳасида молия, савдо ва бошқарув бўйича маслаҳат бериш хизматларини кўрсатади.

Компаниямиз ташкил қилинишида ҳам республикамиз ҳудудида, ҳам жаҳон бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш соҳасида амалий тажрибага эга мутахассисларни ишга таклиф қилганмиз.

Тадқиқотлар давомида Жаҳон савдо ташкилоти (World Trade Organization) маълумотлари базаси, шунингдек, йиллар давомида ўзимиз томонимиздан жамлаб келинган товар ишлаб чиқарувчилари ва дилерлар базаси, Интернет ва ОАВдаги очиқ фойдаланишда бўлган маълумотлардан фойдаланамиз.

Бозор маркетинги (тадқиқоти) хизматларини кўрсатишда биз буюртмачи билан ўзаро келишган ҳолда товарлар ва хизмтлар бозоридаги жорий вазиятни ўрганиш, истиқболни тахмин қилиш, потенциал рақобатчилар мавжудлигини, уларнинг кучли ва заиф томонларини таҳлил қилиш хизматларини тақдим этамиз.

Жамиятнинг бутун фаолияти Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосланган бўлиб, бу жойларда ҳамда қўшимча хизматлар тақдим этилишини чекламайди. Ҳисоб берувчи маълумотларнинг таҳлили буюртмачига қоғоз кўринишида ҳам, электрон маълумотлар базаси кўринишида ҳам тақдим этилади. Томонларнинг келишувига биноан тадқиқот ва унинг алоҳида бўлимларини кўрсатишда фойдаланилган услубиятлар, таомиллар ва технологияларга ҳаволалар тақдим этилади.

Тадқиқотлар маҳаллий, минтақавий ва халқаро бозорларнинг тузилиши, логистика ва маҳсулот, бозор улушлари, бозордаги муваффақиятнинг ҳал қилувчи омилларини очиб берувчи ахборот билан бирга тақдим этилиши мумкин. Маҳсулот ва хизматларингизни сотиш мумкин бўлган бозорлар (мамлакат ва минтақа кўрсатилган ҳолда). Бозор тенденциялари, маркетинг стратегиясини ривожлантириш. Нарх конъюнктураси, тарихий ва прогноз қилинувчи тенденциялар, жаҳон бозорининг асосий қатнашчилари таҳлили.