Ташқи иқтисодий фаолият
Ўзбекистон Республикаси бўйлаб божхона кузатуви – бу юк импорти ва экспорти учун керак бўлган барча зарур ҳужжатларни олиш жараёни. Компаниямиз божхона тозалаш таомили ва халқаро ташиш жараёнларини Сиз учун имкон қадар осонлаштириш мақсадида божхона расмийлаштируви масалаларини ҳал қилишга ихтисослаштирилган. Мутахассисларимиз юкларни божхонада расмийлаштириш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни тўлиқ ва қисқа муддатларда тайёрлайдилар. Мақсадимиз – божхона тозалаш таомилини ТИФ иштирокчилари учун иложи борича осон ва қулай қилиш.
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг асосий вазифаларидан ташқари компаниямиз қуйидаги қўшимча хизматлар мажмуасини тақдим этади:
- Товарларни етказиб бериш ёки экспорт қилишга шартномалар тузишдан бошлаб тўлиқ божхона тозалаш босқичига қадар маслаҳатлар бериш
- Божхона тозалаш босқичини тўлиқ мақбуллаштириш учун ТИФ ТН (ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси) кодларини аниқлаш
- Божхона тўловлари ҳисоб-китоби
- Рухсат берувчи ҳужжатлар (мувофиқлик сертификатлари ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар)ни олишда ёрдам кўрсатиш
- Декларацияланаётган товарларга нисбатан ваколатга эга шахс сифатида божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган бошқа амалларни бажариш
- Божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар учун энг яхши нархлар кафолати
- Мутахассислар томонидан профессионал маслаҳатлар ва тўлиқ ёрдам берилиши
- Товарлар импорти ва экспорти бўйича барча режимлар билан ишлаш