Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан тендер эълон қилинган
Тендер буюртмачиси ва шартнома эгаси - Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Молиялаштириш манбаи - бюджет маблағлари.
«Global Research and Consulting» МЧЖ тендерни амалий ташкил этувчи ихтисослашган ташкилот ҳисобланади.
Сизни тендерда иштирок этишга таклиф қиламиз.
Тендерда тендер шартларида кўрсатилган талабларни бажарган Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари жисмоний ёки юридик шахслар иштирок этишлари мумкин.
ТЕНДЕР ПРЕДМЕТИ - Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази учун кохлеар қулоқ инплантларни харид қилиш.
Тендер предметининг бошланғич нархи
Товар номи | 2021 йил учун йиллик эхтиёж донада | Харид миқдори (дона) | Дона учун бошланғич нарх Еврода* | Умумий сумма Еврода |
Кохлеар қулоқ инплантлари | 615 | 233 | 9 000 | 2 097 000,00 |
I. Тендернинг умумий шартлари:
1.Буюртмачи ва ташкилотчи тендернинг ўтказилиши ёки натижаларидан қатъи назар, иштирокчилар томонидан қилинган сарф ва харажатлар бўйича ҳеч қандай мажбуриятларни ўз зиммасига олмайди.
2. Малака ҳужжатлари ва тендер таклифлари билан ташқи хатжилдлар ҳар куни Тошкент вақти билан соат 9:00 дан 18:00 га қадар махсус ахборот портали кўрсатилган муддат тугагунгача қабул қилинади
Ҳужжатлар «Global Research and Consulting» МЧЖ томонидан рўйхатга олинган холда қабул қилинади.
3. Тендер таклифини тайёрлаш ва тақдим қилиш бўйича талаблар тендер ҳужжатида батафсил кўрсатилган.
4. Етказиб берилаётган товар тендер ҳужжатида кўрсатилган техник талабларга мос келиши керак.
5. Тендер таклифлари тендер таклифининг тижорат қисми билан хатжилдлар очилган кундан бошлаб камида 90 (тўқсон) кун давомида амал қилиши керак.
Тендер таклифлари билан хатжилдлар очилгунга қадар тақдим этилган малака ҳужжатлари асосида харид комиссияси томонидан иштирокчиларнинг малакавий танлови ўтказилади.
6. Малакавий танлов учун иштирокчилар қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши керак:
-
шартномани бажариш учун зарур техник, молиявий, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги;
- шартнома тузиш учун қонуний ҳуқуққа эгалик;
- солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;
- ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;
- Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги.
7. Тендерда иштирок этиш учун ва келишилган вақт мобайнида тендер таклифининг қайтарилмаслиги кафолати сифатида иштирокчилар тендер таклифини кафолат пули билан таъминлашлари керак.
Ушбу тендер учун иштирокчиларни кўпроқ жалб қилиш мақсадида харид комиссияси томонидан қуйидаги қарорлар қабул қилинди:
- тендер таклифини таъминлаш пул ўтказиш шаклида ёки банк кафолати шаклида таъминлаш шакли белгилансин.
Тендер таклифини таъминлаш миқдори эркин муомаладаги валютада 21 000 ЕВРО миқдорга тенг миқдорда бўлиши керак:
Пул ўтказиш билан таъминланган тақдирда:
- пул маблағлари Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг махсус ҳисоб рақамига тендер таклифларини қабул қилишнинг охирги санасидан кечиктирмаган холда ўтказилиши керак;
- хорижий иштирокчилар АҚШ долларида ёки ЕВРОда пул маблағларини ўтказишлари мумкин;
- маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (етказиб берувчилар)нинг пул маблағлари миллий валютада ўтказилади;
- пул маблағлари келиб тушган пайтдан бошлаб ўтказилган деб ҳисобланади.
Банк кафолати берилган тақдирда:
- банк кафолати Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази номига расмийлаштирилади;
- банк кафолатининг амал қилиш муддати тендер таклифлари қабул қилинган охирги санадан бошлаб 90 (тўқсон) календар кун бўлиши керак;
- банк кафолати 758-банк кафолати бўйича халқаро қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади;
- банк кафолатини тасдиқловчи хабарнома SWIFT тизими орқали тендер таклифларини қабул қилишнинг охирги санаси тугагунга қадар юборилиши лозим.
Кафолат билан таъминланмаган тендер таклифлари кўриб чиқилмайди.
Тендер таклифларининг кафолати билан боғлиқ барча банк харажатлари тендер иштирокчиларига юклатилади.
Агар тендер таклифининг таъминланиши тендер таклифларини қабул қилишнинг охирги санаси тугагунга қадар тақдим этилмаса, харид комиссияси иштирокчини четлатиш ҳуқуқига эга.
8. Тендер таклифлари билан хатжилдларни очиш бевосита харид комиссияси мажлисида амалга оширилади.
9. Харид комиссиясининг Мажлиси Буюртмачига тегишли бинонинг мажлислар залида тендер таклифларини қабул қилишнинг муддати тугагандан сўнг ўтказилиши режалаштирилган.
II. Хорижий иштирокчилар учун тендер шартлари:
1.Тижорий таклифларни эркин муомаладаги валютада кўрсатилиши керак.
2. Тўлов шартлари:
- 100% қайтарилмайдиган, бўлинмас, тасдиқланмаган аккредитив (агар аккредитивни тасдиқлаш зарур бўлса, уни тасдиқлаш учун харажатлар ташаббускор томонидан тўланади),
- аккредитив шартному кучга кирган кундан бошлаб 30 кун ичида очилади;
- аккредитив товарни қабул қилиш тўғрисидаги акт имзолангандан сўнг 15 кун ичида очилади;
- тўлов АҚШ долларида амалга оширилади.
3. Етказиб бериш шарти – DАP, Тошкент ш., INCOTERMS – 2010 га мувофиқ.
4. Хорижий иштирокчилар учун товарлар етказиб бериш муддати аккредитив очилган кундан бошлаб 60 кун.
III. Маҳаллий иштирокчилар учун тендер шартлари:
1. Тижорий таклиф миллий валютада кўрсатилиши керак.
2. Тўлов шартлари:
2.2. Маҳаллий иштирокчилар учун:
- шартноманинг умумий суммасидан 15% аванс тўлови;
- товарларни қабул қилиш тўғрисидаги акт имзолангандан сўнг шартнома бўйича қолган85% тўлови.
- тўлов миллий валютада пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
3. Етказиб бериш шартлари – DDP га мувофиқ, Тошкент шаҳридаги буюртмачининг омборигача.
4. Товарларни этказиб бериш муддати - аванс тўлови амалга оширилганидан кейин 60 кун.
Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри-100100, Шота Руставели кўчаси, 45-уй, 4-қават, 414-хона, «Global Research and Consulting» МЧЖ.
Алоқа учун шахс – Шосалимов Музаффар Сухробович, тел: (+99871) 255-35-03, (+99890) 350-96-97, е-mail: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак..